Ўзбекистонда дизель ёқилғиси нархлари туширилади
Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи 2020 йилнинг 22 сентябридан белгиланган муддатга ишлаб чиқарилаётган дизель ёқилғиси учун нархларни тушириш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда завод матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.
Мазкур қарорга асосан:
- заводнинг ўзидан бир тонна маҳсулот учун акциз билан 5 миллион 600 минг сўмгача (якуний истеъмолчига ҳудди шу миқдор акцизсиз 5 миллион 201 минг сўм);
- республика ҳудудида жойлашган «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефть базаларидан акциз билан бир тонна маҳсулот учун 5500 минг сўмгача (якуний истеъмолчига ҳудди шу миқдор акцизсиз 5 миллион 101 минг сўм) этиб белгиланган.
Аввалроқ Фарғонада умумий қиймати 1,5 миллиард сўмга яқин табиий газ ўғирланиш ҳолати қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.