Ғиждувон тумани халқ таълими бўлими мудири Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишди (фото)
Бухоро вилояти Ғиждувон тумани халқ таълими бўлими 17 октябрь куни Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, 17 октабрь куни Ғиждувон туман халқ таълими бўлими мудири ҳамда умумтаълим мактаб директори Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолиятини ўрганиб чиққан.
Маълумотларга кўра, ушбу Халқаро математика мактабида 450 нафар ўқувчига 52 нафар ўқитувчи билим беради. Ўқитувчиларнинг олий ва биринчи тоифадагилари 37 нафар, 42 нафар устоз халқ таълими аълочиси бўлган. Ўқитувчиларнинг барчаси давлат мукофоти совриндорлари ҳисобланади.
Мактаб ўқувчиларининг 20 таси олтин медаль, 9 та бронза ва 9 таси кумуш медаль соҳиби бўлган. Дарслар эрталаб соат 8:00 да бошланиб, 17:00 да якунланади. Унда куни узайтирилган гуруҳлар бўлиб, ётоқхона фаолият юритмоқда. Ҳафтада 2 кун математикадан, 2 кун инглиз тилидан, 2 кун она тилидан қўшимча машғулотлар ташкил этилган.
Ғиждувон туман халқ таълими бўлими тумандаги мактабларда Қоракўл Халқаро математика мактаби фаолиятини оммалаштириш, методологиясини татбиқ этиш ҳамда ҳамкорлик ишларини режалаштирган.
Аввалроқ Ромитан тумани ҳокими Қоракўл халқаро математика мактабига боргани ҳақида хабар берилганди.