Ургут ҳокими ўринбосари Қоракўл халқаро математика мактабига борди (фото)

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокими ўринбосари Исроил Жабборов бошчилигида 150 кишилик гуруҳ Қоракўл таълими тажрибасини ўрганиш мақсадида Бухоро вилояти Қоракўл туманига борди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Қоракўл мактаби фаолияти билан танишиш, тажрибасини Ургут туманида ташкил этиладиган математика ва физикага ихтисослашган мактаб-интернат фаолиятига татбиқ этиш ташрифнинг асосий мақсади қилиб белгиланган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Меҳмонлар дастлаб Қоракўл академик лицейида Тўхтамурод Жумаев раҳбарлигидаги жамоанинг 30 йиллик меҳнати эвазига ташкил этилган музейда бўлган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таълим соҳаси вакиллари музей билан танишиш давомида ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олган. Қоракўл таълим тизимини юқори нотага олиб чиққан барча жиҳатлар лицей раҳбарияти томонидан тўлиқлигича меҳмонларга тушунтирилган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шундан сўнг Қоракўлга таълимининг янги жиҳатларини кашф қилиш учун ташриф буюрган делегация Халқаро математика мактабида ҳам бўлган. Мактабда ташриф буюрувчилар учун намуна дарслари ташкил этилган.

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Қоракўл туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Бухоро тумани ҳокими ва Ромитан тумани ҳокими Қоракўл халқаро математика мактабига боргани хабар қилинган эди.

Янгиликлар