Бухоро тумани ҳокими Қоракўл Халқаро математика мактабига борди
Бухоро вилояти Бухоро тумани ҳокими Қоракўл Халқаро математика мактабига ташриф буюрди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, 9 октябрь куни Бухоро тумани ҳокими Қаҳрамон Дўстов ҳамда ўринбосари Собир Ҳамроев Қоракўл Халқаро математика мактабида бўлган. Ташриф давомида Қоракўл академик лицейи музейига саёҳат уюштирилиб, халқ таълими соҳаси вакиллари лицейда яратилган шароитлар, «Smart» синфлар фаолияти билан танишган.
Шунингдек, Қоракўл таълим тизимига ихтисослашган мактаблар тармоғи фаолиятини Бухоро туманида ҳам йўлга қўйишга келишиб олинган. Бунда мактаб директори Темур Рўзиев ёрдамини аямаслигини билдирган.
Маълумот ўрнида, Қоракўл Халқаро математика мактаби ўқувчиларининг 100 фоизи 2020 йил олий таълим муассасалари талабаси бўлган.
Аввалроқ Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби мутахассислари томонидан сирдарёлик педагогларга «мастер клас» ўтилгани, Пешкуда Қоракўл таълим тизимига ихтисослашган мактаблар тармоғи фаолияти йўлга қўйилгани ҳақида хабар қилинганди.