Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби мутахассислари томонидан сирдарёлик педагогларга «мастер клас» ўтилди

Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги Халқаро математика мактаби мутахассислари томонидан сирдарёлик педагогларга «мастер клас» ўтилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум қилинишича, Сирдариё вилояти Педагог кадрларни қайта таёрлаш институти ва Халқаро мактаб жамоаси ўртасида «Zoom» дастури орқали семинар ташкил этилган. Тингловчиларга мактабнинг тажрибали математика фан ўқитувчилари томонидан намуна дарслари ўтиб берилган.

Бундан ташқари 8 октябрь, пайшанба куни Халқаро математика мактаби ва Академик лицейига тажриба алмашиниш мақсадида Ички ишлар вазирлиги Академияси ходимлари, Қашқадариё вилояти Чироқчи туманидаги 106-умумий ўрта таълим мактаби директори ва ўринбосари, Жиззах Давлат Педагогика Институти қошидаги академик лицей ҳамда Янгийўл туман 50 умумий ўрта таълим мактаб жамоасидан иборат делегация ташриф буюрган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ташриф давомида Қоракўл академик лицейи музейига саёҳат уюштирилган. Халқ таълими соҳаси вакиллари Тўхтамурод Жумаев бошчилигидаги Академик лицей ютуқлари билан танишган. Лицейда фаолият олиб бораётган СМАРТ-синфлар меҳмонлар эътиборига ҳавола этилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Сўнгра ўқувчиларининг барчаси ОТМ талабаси бўлган Халқаро математика мактаби фаолияти билан танишилган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Бухоро ҳокими Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби қурилиш жараёни билан ва ПИИМА директори Сарвар Бобохўжаев Қоракўлдаги халқаро математика мактаби фаолияти билан танишгани ҳақида хабар қилинган эди. Шунингдек, Халқ таълими вазири ўринбосари Қоракўл Халқаро математика мактабига ташриф буюргани ҳамда Қоракўл Халқаро математика мактаби тажрибасининг методик қўлланмаси яратилиши маълум қилинди.

Янгиликлар