Бухоро ҳокими Қоракўлдаги Халқаро математика мактаби қурилиш жараёни билан танишди

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Фарҳод Умаров 2 октябрь куни Қоракўл туманида қурилаётган Халқаро математика мактабига бориб, қурилиш жараёнлари билан танишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Вилоят ҳокими ташрифи чоғида халқаро мактаб қурилиши бўйича амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилган, кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича масъулларга вазифалар белгилаб берилган. Шунингдек, янги лойиҳа асосида амалга оширилаётган масканда хоналар замонавий, шинам ва барча қулайликларга эга бўлиши таъкидланган.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълумот ўрнида, бош вазирнинг 2019 йил 10 августдаги «Бухоро вилояти Қоракўл туманида халқаро математика мактабини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Маълум қилинишича, «Улуғбек» кўчасида жойлашган 1-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўрнида қурилаётган таълим муассасасига аввалги Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг бино-иншоотлари ҳам бириктирилган ва қайта таъмирдан чиқарилмоқда.

Фото: Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, лойиҳага биноан янги ўқув йилидан бошлаб мазкур халқаро мактабнинг 7-синфига 90 нафар ўқувчи қабул қилинади, мактаб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ётоқхона, ошхона, кутубхона, фаоллар зали, ўқув-лаборатория жиҳозлари ва компютер техникаси билан жиҳозланади.

Аввалроқ Фарҳод Умаров Қоракўлда қиймати 50 миллиард сўм бўлган халқаро математика мактабига боргани ҳамда 573 минг доллар инвестиция ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳа билан танишгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар