Ўзбекистондаги боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйилади

Озодбек Назарбеков боғчаларда ҳар куни мақом ва миллий куйлар қўйиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги аборот хизмати хабар берди.

Фото: «Rewiew»

Маълум қилинишича, мактабгача таълим муассасаларида болаларга мақом ва бошқа миллий куйлар қўйиб берилади. Ушбу лойиҳа Маданият ва Мактабгача таълим вазирлиги ўртасида имзоланган меморандум асосида амалга оширилиши кутилмоқда.

Таъкидланишича, Маданият вазирлиги мактабгача таълим муассасалари учун мақом куйларидан сараланган махсус мусиқий тўплам яратган. Болаларни мунтазам мақом куйлари билан баҳраманд этиш режалаштирилган. Болаларга уларнинг тушлик дам олиш вақтларида белгиланган меъёр асосида мақом куйлари қўйиб берилади.

Аввалроқ Ўзбекистондаги давлат боғчаларида хитой тилини қўшимча чет тили сифатида ўргатиш режалаштирилгани ва Ўзбекистонда боғчанинг 0,5 ставкада ишловчи тарбиячилари ҳафтада неча кун ишга бориши кераклиги ҳақида хабар қилинган эди.