Қашқадарёда «Камаз» ЙТҲга учраган ҳайдовчини қутқармoқчи бўлган шахсларни босиб кетди — фото

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 17 февраль куни «Камаз» автоҳалокатга учраган ҳайдовчига ёрдамлашаётган 2 кишини уриб кетди. Бу ҳақда Nasafnews ҳабар берди.

Маълум қилинишича, Қарши шаҳридан Самарқандга йўл олган «Damas» ҳайдовчиси қоронғи бўлгани учун катта йўлда чиқиб қолган ўйинчоқни англамай, уни четлаб ўтмоқчи бўлган ва ағдарилиб кетган.

Шундан сўнг, воқеага гувоҳ бўлган 2 йўловчи эса ёрдам беришга бориб, машина ичидаги йўловчиларни қутқарган. Аммо меъёридан ортиқча юк билан катта тезликда келаётган «Камаз» ёрдам беришга келган ушбу 2 йўловчиларни босиб кетган.

Фото: Nafasnews

Натижада жабрланганлардан бири воқеа жойида, яна бири эса кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, шифохонада вафот этган.

Ҳозирда содир бўлган ЙТҲ юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.