Ўзбекистонда сохта табиблар жазога тортилиши мумкин

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари «Фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади. Бу ҳақда парламент қуйи палатаси матбуот хизмати хабар беради.

Мазкур қонунда соғлиқни сақлаш амалиётида фақат тасдиқланган ташхис ва даволаш усулларидан фойдаланиш кўзда тутилган.

Таъкидланганидек, фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунда соғлиқни сақлаш амалиётида ташхис қўйиш ва даволашнинг фақат қўллашга рухсат этилган усулларидан фойдаланилиши белгиланган. Аммо ташхис қўйиш ва даволашнинг рухсат этилмаган усулларини қўллаган ҳолда тиббий ёрдам кўрсатганлик учун жавобгарлик чоралари назарда тутилмаган, — дейилади хабарда.

Ҳужжатда халқ табобати соҳасида фаолият юритиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан фуқароларга тиббий диагностика ва даволаш хизматлари, шунингдек, халқ табобати соҳасида рухсат этилмаган усуллардан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатилиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Шунингдек, ушбу хизматларни омма олдида тарғиб қилганлик учун маъмурий жавобгарлик ҳам белгиланган.

Бундан ташқари, «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини реклама қилишни тақиқловчи норма билан тўлдирилмоқда.

Янгиликлар