Ўзбекистоннинг биринчи ва охирги давлат котиби бўлган Раҳим Ражабов вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг биринчи ва охирги давлат котиби Раҳим Ражабов вафот этгани ҳақидаги хабар рад этилди. Бу ҳақда «Uz24» хабар берди.

Фото: «Uz24»

Aввалроқ «Uz24» унинг вафот этгани ҳақида хабар қилганди. Кейинги маълумотга кўра бу хабар тасдиқланмади ва «Uz24» Раҳим Ражабовнинг оила аъзоларидан узр сўради.

«Таҳририят хатоси ортидан нотўғри маълумот берилганидан афсусда. Бунинг учун Раҳим Ражабовнинг яқинларидан узр сўраган ҳолда, унинг тезроқ соғайиб кетишини тилаб қолади», — дейилади хабарда.

Раҳим Ражабовнинг яқинлари сўзларига кўра, у бетоб бўлиб, аҳволи бир оз оғирлашган. Ҳозирда унинг ҳолати яхши, уйида даволанмоқда.

Маълумот учун, Раҳим Ражабов «Узбекселмаш» ва Тошкент экскаватор заводида раҳбар лавозимида ишлаган, собиқ СССРнинг биринчи компьютери ишлаб чиқарилган «Aлгоритм» заводини лойиҳалаш ва қурилиш ишларига бошчилик қилган ва уни бошқарган.

Шунингдек, 1990 йилдан 1997 йилгача Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Давлат котиби ва бош вазир ўринбосари лавозимларида ишлаган.

Фото: «Uz24»

Маълумот ўрнида, Ўзбекистонда давлат котиби лавозими 1992 йил бекор қилинган.

Янгиликлар