Бухорода 77,7 млн сўмлик қурилиш ускуналарини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчасида 4 октябрь куни масъулияти чекланган жамият омборхонасидан 77 700 000 сўм қийматдаги қурилиш ускуналарини ўғирлаган 25 ёшли фуқаро Б.З. қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га  хабар берди.

Маълум қилинишича, 4 октябрь куни тонги соат 03:30 дан 04:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс 309/1-уйнинг ертўласида жойлашган масулияти жекланган жамиятга қарашли омборхонага ғайриқонуний равишда кирган. У ердан умумий баҳоси 20 000 000 сўмлик 5 дона электр арра, умумий баҳоси 16 500 000 сўмлик 10 та ўрамдаги 2Х1,5 диаметрли, умумий баҳоси 17 500 000 сўмлик 7 ўрамдаги 3Х1,0 диаметрли, умумий баҳоси 4 500 000 сўмлик 2 ўрамдаги 2х2,5 диаметрли, умумий баҳоси 3 200 000 сўмлик 2 ўрамдаги 2Х1,0 диаметрли электр узатиш кабелларини ва умумий баҳоси 16 000 000 сўмлик 4 дона дрелни ўғирлаб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бухоро шаҳар Ички ишлар органлари масъуллари томонидан гумон қилинаётган шахснинг МЧЖга қарашли омборхонадан юқорида қайд этилган буюмларни «Nexia-3» русумли автомашинада ўғирлаб кетганлик ҳолати омборхона биноси бўйлаб ўрнатилган видеокузатув камераларининг хотирасига тушган. Шу боис Бухоро тумани, Шергирон маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 1995 йилда туғилган жиноятни содир этган Б.З. ашёвий далилар билан қўлга олинган.

Ҳозирда Б.З.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 3-қисми билан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввалроқ Қоровулбозорда сейфдан 3,5 млн сўм пул ва салкам 10 млн сўмлик тақинчоқлар ўғирлаган аёл ушлангани, Ўғрилик қилиб, терговдан яшириниб юрган шахс Бухоро шаҳрида қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар