Ўғрилик қилиб, терговдан яшириниб юрган шахс Бухоро шаҳрида қўлга олинди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида ўғрилик жиноятини содир этиб терговдан яшириниб юрган 39 ёшли С.А қўлга олинди. Бу ҳақда «Tez News»га вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, С.А. исмли шахс шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор ходимлари томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун қидирувда бўлган. Бухоро шаҳар Қизилқум кўчасида рўйхатда турувчи, 1981 йилда туғилган мазкур шахс 16-октябрь куни Бухоро шаҳар ҳудудида ушланиб, 2-сон Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳига топширилган.

Ҳозирги вақтда фуқаро С.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Аввалроқ Ромитанда қидирувда бўлган эркак Тошкент шаҳрида ҳамда Жондорда қидирувда бўлган эркак Қоракўлда ва Бухорода қидирувда бўлган ғиждувонлик шахс Украинада қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар