Чуст тумани пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарди

Наманган вилояти Чуст тумани 2020 йилги пахта топшириш бўйича шартнома режасини 100 фоизга бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилинишича, 2020 йил тумандаги 275 та фермер хўжалигининг ҳар бир гектар майдонидан 28,6 центнердан пахта етиштирилиб, давлатга 11 467 тонна пахта топширилган.

Қайд этилишича, бунда «Наманган тўқимачи кластер» кластер корхоналари хизматчилари, минглаб ҳашарчилар, ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам иштирок этган.

Аввалроқ Мингбулоқ туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажаргани ҳақида хабар берилганнди.

Янгиликлар