Наманган туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилди

Наманган вилояти Наманган туманида 2020 йил пахта топшириш режаси 100,02 фоизга ошириб бажарилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Наманган туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, тумандаги 133 та фермер хўжалиги давлатга 19 843 тонна пахта хом ашёсини топшириши белгилаган бўлиб, 13 октябрь ҳолатига кўра режани 100,02 фоизга бажариб, 19 843 тонна ҳосил топширилган. Таъкидланишича, туманда пахта сотиш йиллик шартномавий режаси бажарилган бўлишига қарамасдан, терим қизғин давом этмоқда.

Фото: Наманган туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари уюшқоқлик билан ўтказилмоқда. Бунда нафақат фермер хўжаликлари, балки ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам фаол иштирок этган.

Фото: Наманган туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Улуғнордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини 100 фоизга бажаргани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бухорода Қоровулбозордаги фермер хўжалиги пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб ҳамда Фарғонадаги учта туманда пахта режаси бажарилгани маълум қилинди.

Янгиликлар