Масс-медиа фонди матбуот хизмати ходимлари малакасини ошириш курсларига қабул эълон қилди

Медиа ва коммуникация мактаби лойиҳаси доирасида матбуот хизмати ходимлари малакасини ошириш курсларига қабул эълон қилинади.

Ўтказилиш санаси 2020 йил 26—28 октябрь.
Ўтказилиш вақти 10:00 дан 17:00 гача. Курслар ўзбек тилида олиб борилади. Курс дастури:

• PR – пайдо бўлишидан ҳозирги вақтдаги ролигача;
• Мақсадли аудитория ва у билан ишлаш усуллари;
• PR – коммуникация: турлари ва динамикаси;
• Медиарилейшнз: журналистларга ёндашув топишнинг усуллари;
• Пиарматн ва унинг хусусиятлари
• Матбуот анжумани: назария. Ноқулай саволларга жавоб бериш усуллари;
• Фейкларни аниқлаш усуллари;
• Инфосабаб, сторителлинг, паблицит капитал;
• Фрейминг ва рефрейминг;
• Камера тўғрисида гапиришнинг сирлари;
• PR стратегия;
• Инқирозли вазиятни қандай бошқариш мумкин;
• Инқирозга қарши PR;
• Бошқа масалалар.Курслар шакли: ўзлаштирилган кўникмаларни амалда мустаҳкамлаш билан олиб борилувчи интерфаол машғулотлар.Номзодларга қўйиладиган талаблар:
–камида бир йил давомида матбуот котиби сифатида ишлаганлик тажрибаси;
–пресс-релиз ва бошқа матбуот материалларини ёзиш техникаси ва усулларини билиш;
–интервью, матбуот анжуманлари ва брифингларни ташкил этиш ва ўтказиш қоидаларини билиш;
–интернет тармоғида ишлаш, мультимедиа ускуналаридан фойдаланиш кўникмалари;

Аризалар 2020 йил 24 октябрь, соат 12:00 гача қабул қилинади.
Ўринлар сони чекланган.

Курсда қатнашиш учун танлаб олинган номзодларнинг электрон почта манзилига индивидуал хабар юборилади.

Қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги электрон почта манзилига сўров юборинг: [email protected]

Янгиликлар