Фарғонадаги тадбирда қалин кийимсиз қизлар иссиққина кийинган катталар олдида рақсга тушди

Фарғона вилоятида ўтказилган тадбирда қизлар пальто ва курткалар кийган аёллар ва эркаклар олдида калта енгли кўйлакда рақсга тушди. Бу ҳақда «Troll.uz» Telegram канали хабар берди.

Фото: Telegram

Айтилишича, Фарғонадаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилаётган залда ўтирган эркак ва аёллар иссиқ кийимда юпқа кийинган қизларнинг рақсини томоша қилган. Ҳаво совуқ бўлишига қарамай, қизлар кўйлакчан рақсга тушган.

Фото: Telegram

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда 22 ноябрь куни Андижон шаҳридаги 43-мактаб ўқувчиларининг совуқда икки қатор бўлиб юпун кийимларда байроқ кўтариб, мутасаддиларни кутиб олаётгани акс этган фотосурат тарқалгани ҳақида хабар берилганди. Суратда қор эримаган мактаб ҳовлисида куртка ва бош кийимсиз ўқувчилар қўлида байроқ кўтариб турганини кўриш мумкин. Йўлакда пальто кийган аёл ва эркак ўтиб бораётгани тасвирланган.

Шундан сўнг 43-умумтаълим мактаби директори вазифасини вақтинча бажарувчиси ҳамда мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Аввалроқ Ўзбекистондаги мактабларда танаффус вақтида ватан ҳақида қўшиқ ва шеърлар эшитилиши ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда таълимнинг Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилиши хабар қилинган.

Янгиликлар