Ўзбекистонда таълимнинг Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилади

Президентнинг 2020 йил 6 ноябрдаги 6108-сонли фармонига мувофиқ 2021 йил 1 мартга қадар малакали педагог, илмий ходимлар, психолог ва хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Миллий ўқув дастури ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Aдлия вазирлигининг «Huquqiy axborot» Тelegram каналида хабар берилди.

Фото: ЎзА

Хабарга кўра, жараёнда Финляндиянинг малакали мутахассислари ҳам иштирок этиши маълум қилинган.

Шунингдек, таянч умумтаълим муассасалари белгиланиб, 2021—2022 ўқув йилида уларнинг таълим жараёнига дастур тажриба-синов тариқасида жорий қилинади.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев: «Мактабда ўқитиш методикаси ўзгармаса, таълим сифати ҳам, мазмуни ҳам, муҳит ҳам ўзгармайди»

Бундан ташқари, 2021 йил 1 мартдан педагог кадрлар тайёрлайдиган олий таълим муассасалари ҳамда лицензияга эга нодавлат таълим ташкилотлари халқ таълими ходимлари малакасини ошириш ҳуқуқига эга бўлади.

Aввалроқ Ўзбекистон мактабларида инклюзив таълим йўлга қўйилиши ҳамда Фарғонага рус тилида ўқитиш сифатини ошириш лойиҳаси доирасида 2 нафар россиялик педагог келгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар