Фоторепортаж: Тошкентда салкам 7 минг кишини иш билан таъминловчи Технопарк фаолияти

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ташкил этилган Технопаркда 6 минг 700 га яқин фуқаро иш билан таъминланади. Мазкур муассаса фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида бир гуруҳ ОАВ вакиллари ва журналистлар учун 23 ноябрь, душанба куни пресс-тур ташкил этилди, дея хабар бермоқда «Tez News» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, Президентнинг 2019 йил 1 майдаги «Саноат кооперациясини янада ривожлантириш ва талаб юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида ушбу инновация технопарки ташкил этилган. Шу пайтга қадар технопаркда 2 та йирик инвестициявий лойиҳа (электрон газ ҳисоблагичлар ва маиший совутгичлар ишлаб чиқариш лойиҳалари) ишга туширилган.

Фото: «Tez News»

Технопаркда 2020 йилнинг ноябрь ойига келиб эса яна 4 та лойиҳа, лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар ишлаб чиқариш, сув насослари ҳамда саноат кондиционерлари ва совутиш тармоқлари ишлаб чиқарилмоқда.

Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишиши чоғида мазкур технопаркда ҳам бўлган. Бу ерда лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнини кўздан кечирган.

Фото: «Tez News»

Ташкил этилган пресс-тур давомида технопарк фаолияти, ишлаб чиқариш маҳсулотлари ва уларнинг афзалликлари хусусида ОАВ вакилларига батафсил маълумотлар берилди. Хусусан, технопарк 7 та блокдан иборат бўлиб, унда умумий қиймати 365 миллион долларлик 17 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Фото: «Tez News»

Пресс-тур иштирокчилари дастлаб технопаркнинг лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди. Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа асосида умумий қиймати 12,2 миллион АҚШ доллари бўлган лифт ва эскалаторлар ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилмоқда. Лойиҳанинг йиллик қуввати 2 минг донани ташкил этади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Ушбу лойиҳанинг яна бир эътиборли жиҳати шуки, унинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларига тўлиқ жавоб беришини таъминлаш мақсадида жамият ҳудудида баландлиги 60 метр бўлган синов минораси ташкил қилинган. Ушбу турдаги ишлаб чиқариш мажмуаларининг ажралмас бўлаги ҳисобланган бундай синов минораси Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Шунингдек, технопаркда минтақада ягона бўлиши кутилаётган яна бир лойиҳалардан бири сув насослари ишлаб чиқариш бўлиб, унинг умумий қиймати 8,7 миллион долларни ташкил қилади. Лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 550 минг донани ташкил этади ва 200 та янги иш ўрни яратилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Бундан ташқари, саноат кондиционерлари ва совутиш тармоқлари ишлаб чиқариш лойиҳасида йиллик ишлаб чиқариш қуввати 80 минг донани ташкил этади. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 300 та янги иш ўрни яратишга эришилган. Лойиҳанинг асосий афзалликларидан бири эса бугунга қадар фақат импорт маҳсулоти сифатида хориждан олиб кириладиган совутиш тизимлари ўрнини маҳаллийлаштириш даражаси юқори бўлган маҳаллий маҳсулотлар ҳисобига қоплаш имконияти яратилади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Шу билан бирга, жамият томонидан умумий қиймати 7,7 миллион АҚШ долларини ташкил этувчи пресс-форма ва қолиплар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳанинг асосий ҳамкорлари жаҳонга машҳур бўлган ҳамда ўз сохасининг илғор ишлаб чиқарувчилари — Япония, Туркия ва Германия компаниялари хисобланади.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, илгари 3 мингдан зиёд иш жойлари бўлган технопаркда эндиликда 6 минг 700 га яқин ўрин яратилади. Яъни маҳсулот ишлаб чиқариш 10 баробар, экспорт 3,5 баробар, иш жойлари эса 1,7 баробар кўпаяди.

«Ишчиларимиз овқат, формалар билан таъминланади. Бундан ташқари, Тошкент ва Сирдарё вилоятидан келадиган ходимларимиз учун уйдан технопарккача элтиб қўядиган транспорт харажатларини ҳам ўз бўйнимизга олганмиз. Яна ‘ижтимоий пакет’ деган бир лойиҳамиз бор. Шу лойиҳа асосида биз оддий бир ишчимизга тахминан 500 минг сўм эквиваленти миқдорида биринчи эҳтиёж озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаймиз.

Фото: «Tez News»

Таъкидлаш керакки, бу ерга ишга келган оддий ишчи ўз малакаси ва билимига кўра ишдан поғоналаб, технолог, мастер, сифат назоратчиси даражасигача ўсиш имкониятига ҳам эга. Ойлик маошлар оддий ўрта-махсус маълумотга эга ходимлар учун 1,3 миллион сўмдан бошланиб, олий маълумотли техниклар, дастурчиларчи ва бошқа ходимларимиз 5–8 миллион сўм атрофида белгиланган», — дейди технопарк директори Сарвар Аҳадов.

Фото: «Tez News»

Фото: «Tez News»

Маълумотларга кўра, 2021 йил якунига қадар жамият томонидан импорт ўрнини босувчи ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва сифатли хизмат кўрсатишни ташкил этишга қаратилган яна 11 йирик инвестициявий лойиҳалар ишга тушириш режалаштирилган. Барча лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 7 мингга яқин янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев янги қурилиш лойиҳалари билан танишгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 150 минг киши яшайдиган йўлдош шаҳарча қурилиши маълум қилинган.