Ўзбекистонда 1 январдан фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар рўйхати эълон қилинди

Президентнинг «Aҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори 4 августда қабул қилинган эди. Қарор билан 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланган.

Фото: «Tez News»

2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар pўйхатига қуйидагилар киритлган:

  • доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.
  • оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.
  • автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.
  • оиланинг (оила аъзоларнинг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.
  • кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувда бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.
  • иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.
  • меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.
  • банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведомостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.
  • оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операсиялари, дивидендлар олингани тўғрисидаги маълумотномалар.
  • талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.

Аввалроқ Ўзбекистонда бир қатор давлат хизматларида фуқаролардан «прописка» талаб этилмаслиги мумкинлиги ҳақда хабар берилган эди. Шунингдек, Ўзбекистонда 2021 йилдан мол-мулк солиғини ҳисоблаш тартиби ўзгараши ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар