Наманганда чўкиб кетган 23 ёшли йигитнинг жасади топилди

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув ишлари якунланганини маълум қилди

Аввалроқ, 28 май куни Наманган вилоятининг Поп туманида оила аъзолари билан Чадақсой дарёси бўйида ҳордиқ чиқараётган 23 ёшли йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Шундан сўнг, Бош прокуратура матбуот хизмати чўкиб кетган йигитнинг жасадини қидириш ишлари олиб борган.

Куни кеча вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси (ФВБ) матбуот хизмати қидирув ишлари якунланганини маълум қилди.

Қидирув тадбирлари давомида 2002-йилда туғилган фуқаронинг жасади сойдан топилди ва тегишли тартибда мутасадди ташкилотларга топширилди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон