Дерматолог COVID-19 терининг қандай муаммоларини қўзғатишини айтиб берди

Коронавирус жиддий тери муаммоларини келтириб чиқариши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Дерматолог ва косметолог Станислав Арканников коронавируснинг терига таъсирлари ҳақида маълумот берди. CОVID-19 инсон танасидаги деярли барча тизимларга таъсир қилади. Арканников тери ҳам коронавирусдан жиддий зарар кўришини таъкидлаган. Косметологлар коронавирусдан тузаган мижозларда терининг сифати ёмонлашишини кузатмоқда.

«Табиийки, иммунитет ҳар қандай вирусли касаллик сингари коронавирус касаллигига ҳам чалинади. Ва иммун тизимига етган зарар терида акс этади. Тери одатда бутун тананинг кўзгусидир. Тери одамнинг соғлом ёки ҳасталигини, сурункали касаллиги бор ёки йўқлигини ўзида акс эттириади. Шунинг учун COVID-19 табиий равишда терига зарар етказади», — дейди дерматолог.

Баъзи инсонлар тери муаммолари юзга ишлатилувчи ниқоб билан боғлиқ деб ҳисоблайди. Шифокорнинг сўзларига кўра, текшириш жуда қийин бўлган кулранг косметологияда «маск-акне» деб аталадиган муаммоларни ҳал қилувчи протседура пайдо бўлди. Унга кўра ҳуснбузарларни ниқоблар келтириб чиқаради ва бу демодекоз тери касаллиги келиб чиқишининг сабаби бўлиши мумкин. Демодекозни 90 доиз одамларнинг тери ости ва соч илдизларида яшовчи Demodex деб номланадиган микрозараркунандалар чақиради. Лекин бунга дермотолог Арканников мутлақо қарши.

Демодикознинг ривожланиши иммунитетнинг бузилиши, ўтмишдаги касалликлар, теридаги умумий хусусиятга эга муаммолар ва кўпроқ сурункали касалликларга боғлиқ. Шифокор-дермотолог биз вирус сабабли тақишга мажбур бўлган ниқоблар демодекозни келтириб чиқармаслигига ишонади.

Янгиликлар