Ўзбекистонда 23 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 24 январь куни қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши  мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–7 даража совуқ, кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 0–5 даража илиқ бўлади.

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2–7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши, туман тушиши  мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг баъзи жойларида қор ёғиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12–17 даража, кундузи 5–10 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар