Ўзбекистонликлар ҳарорат 48 даражагача кўтарилишидан шошилинч огоҳлантирилди

Мамлакат ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқими кириб келиши давом этади

Жорий йилнинг 18-20-июль кунлари Ўзбекистон ҳудудига жанубдан жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келиши давом этади, деб хабар беради Узгидромет.

Қайд этилишича, иссиқ 43-45 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 46-48 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон