Ўзбекистонда ковид билан касалланиш бироз пасайди

Ўзбекистонда 24 январь куни 1296 кишида коронавирус аниқланди.

Маълум қилинишича, мамлакатда коронакўрсаткич бироз пасайган. 24 январь куни 1296 кишида ковид аниқланиб, жами беморлар сони 215 минг 63 нафарга етди. Қуйида касалланиш ҳолатлари сони вилоятлар кесимида очиқланган:

  • 63 нафари Қорақалпоғистонда;
  • 55 нафари Андижон вилоятида;
  • 70 нафари Бухоро вилоятида;
  • 41 нафари Жиззах вилоятида;
  • 30 нафари Қашқадарё вилоятида;
  • 20 нафари Навоий вилоятида;
  • 57 нафари Наманган вилоятида;
  • 35 нафари Самарқанд вилоятида;
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида;
  • 41 нафари Сурхондарё вилоятида;
  • 178 нафари Фарғона вилоятида;
  • 38 нафари Хоразм вилоятида;
  • 152 нафари Тошкент вилоятида;
  • 493 нафари Тошкент шаҳрида.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1542 нафарни ташкил қилди.

Янгиликлар