Тошкентда киракашга 10 маротаба пичоқ урган эркакка нисбатан 18 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида такси ҳайдовчисининг ўлими билан боғлиқ иш юзасидан суд ҳукми ўқилди.

Аниқланишича, ҳодиса пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида содир бўлган. 23 ёшли айбланувчи мобиль илова орқали такси чақирган ҳамда ҳайдовчидан уни кимсасиз жойга этишни сўраган. Қотил машинанинг орқа ўриндиғига ўтирган ва манзилга етиб келгандан сўнг ҳайдовчига 10 марта пичоқ урган.

Олинган жароҳатлар натижасида ҳайдовчи шифохонада вафот этди.

Судда маълум бўлишича, судланувчи ва жабрланувчи илгари таниш бўлмаган.

«Мен оиламнинг ягона боқувчисиман. 16 миллион сўм қарзим борлиги учун ўша куни уйдан ғазабда пичоқ билан чиқиб кетгандим. Такси чақириб, бегуноҳ ҳайдовчини ўлдириб қўйдим», – судда тан олди судланувчи.

Жиноий ишлар бўйича Яккасарой туман суди ушбу иш бўйича ҳукм чиқарди. Судланувчи ЎзР ЖК 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) ва 164-моддаси (Йўлтўсарлик) билан айбдор деб топилди ва унга нисбатан 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Янгиликлар