Ўзбекистонда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» директори тўққизта вилоятда сел-сув тошқини юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Маълум қилинишича, 24—26 май кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг қуйидаги тоғли ва Қирғизистон, Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин:

  • Қашқадарё вилояти Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилояти Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробот туманларида;
  • Самарқанд вилояти Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Паяриқ, Жомбой, Иштихон туманларида;
  • Навоий вилояти Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана туманларида;
  • Жиззах вилояти Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманлари ва Хонабод шаҳрида.

«Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Янгиликлар