Фарғонада 20 дан ортиқ йўналишсиз таксиларга видеорегистратор ўрнатилди
Фарғона вилоятида йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 20 дан ортиқ йўналишсиз таксиларга видеорегистратор қурилмалари ўрнатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, шу кунга қадар 40 нафардан зиёд кўнгилли ҳайдовчининг автомобилларига видеорегистраторлар ўрнатилган.
Фарғона ИИБ 29 майдан шу кунга қадар 9067 та қоидабузарлик ҳолатлари кўнгилли ҳайдовчилар томонидан аниқланганини маълум қилган.
Шунингдек, тез кунларда вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан яна 100 та видеорегистратор қурилмалари олиб келиниб, ҳайдовчиларга тарқатилиши режалаштирилмоқда.
Аввалроқ Наманганда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича эслатмалар тарқатилгани хабар қилинган эди.