Наманганда ҳайдовчиларга йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича эслатмалар тарқатилди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими раҳбар ва ходимлари томонидан йўловчи ташиш билан шуғулланиш уюшма раҳбарлари ҳамда ҳайдовчилари иштирокида муҳокама ва тарғибот йиғилиши ўтказилди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Хабарга кўра, йиғилишда ҳайдовчилар иш жараёнида ҳаракат қоидаларига тўла амал қилишлари, пиёда ва йўловчиларга ҳурмат билан муносабатда бўлишлари, шунингдек, ҳар бир транспорт воситаси видеорегистратор қурилмаси билан жиҳозланиши лозимлиги алоҳида таъкидланган.

Саломатлиги яхши бўлмаган ҳолларда ҳамда махсус лицензияга эга бўлмай туриб автомашина бошқариш тақиқланиши, агарда шундай ҳолатларга йўл қўйилса, қонуний тартибда чора кўрилиши борасида ҳар бир ҳайдовчи огоҳлантирилган. ЙПХ ходимлари ҳайдовчиларга йўл қоидаларини доимий эслатиб турувчи тарқатма материаллар тақдим этган.

Фото: Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тарғибот тадбирининг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, инспекторлар ҳайдовчилардан ёши катта йўловчилар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар, ногиронлиги бор йўловчилар учун қулайлик ва енгиллик яратиш бўйича ҳам керакли чора-тадбирлар кўриш лозимлиги борасида ўз таклифларини билдирган.

Аввалроқ Наманганда марказий кўчалар бўйлаб автоҳалокатга учраган автомобиллар айлантирилгани хабар қилинган эди. 

Янгиликлар