Самарқандда 200 нафар фуқаронинг 600 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи, пенсия ва нафақа пуллари ундириб берилди
Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан давомида 200 нафар фуқаронинг 600 миллион сўмдан ортиқ иш ҳақи, пенсия ва нафақа пуллари ундириб берилди. Бу ҳақида «Tez news» мухбири хабар бермоқда.
Самарқанд вилоят прокуратураси ахборот хизматининг маълум қилишича, ўзлаштириш, талон-тарож қилиш ва суистеъмолчиликлар оқибатида етказилган 1 миллиард сўм зарар айбдорлардан ундирилган.
Шунингдек, ҳокимликлар билан ҳамкорликда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида оғир турмуш шароитида яшаётган 1702 нафар аёлларга тиббий, 711 нафарига моддий ёрдам кўрсатилган. 5446 нафарининг бандлиги таъминланиб, 1282 нафарига уй-жой берилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти халқ депутатлари Каттақўрғон туман Кенгашининг қарорига асосан ўзини ўзи банд қилиш орқали амалга оширилган ишлар натижасида 705 та оила камбағаллик тоифасидан чиқарилди.
Шунингдек, Булунғур туманида «Бир ёшга бир гектар» лойиҳаси доирасида 281 нафар ишсиз ёшларга 132 гектар ғалладан бўшаган экин майдони ажратилди.