Андижонда 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди

Андижон вилоятида 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари топширилди. Бу ҳақида вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Хабарга кўра, совғалар вилоят Ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракат хавфсизлиги бошқармаси ходимлари иштирокида берилган.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Шунингдек, бошланғич синф ўқувчиларига мўлжалланган «Йўл харакати қоидалари» китоблари тақдим этилиб, керакли тушунчалар айтиб ўтилган.

Фото: Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда 1-синф ўқувчиларига 14 сентябрь куни Президент совғаси топширилгани, Бухорода 1-синф ўқувчиларининг барчасига «Президент совғаси» босқичма-босқич етказиб берилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар