Бўстонлиқда каналга тушиб кетган автомашина олиб чиқилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида каналга тушиб кетган «Мatiz» русумли автомашина олиб чиқилди. Бу ҳақида вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, 22 cентябрь куни тахминан соат 14:30 ларда Бўстонлиқ тумани Товоқсой қўрғонида яшовчи Э.A. «Мatiz» русумли автомашинасида ҳаракатланаётган пайтда бошқарувни йўқотиб, Бўзсув каналига тушиб кетган.
Маълум бўлишича, автомашина сувга тушиб кетаётган пайтда фуқаро Э.A. машинадан тушиб қолишга муваффақ бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига келиб тушган хабарга асосан, қутқарув ишларига Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг олти нафар хизматчиси жалб қилинган. Битта махсус, битта юк кўтарувчи автокран ёрдамида автомашина сувдан олиб чиқилган.
Aввалроқ Чортоқда каналга ағдарилган «Cobalt» ҳайдовчиси машинадан отилиб чиқиб ҳалок бўлгани ҳақда хабар қилинганди.