Ўзбекистонда ҳафтасига икки маротаба Дубайга қатновлар амалга оширилади

Ўзбекистонда 5 октябрдан бошлаб Дубайга қатновлар ҳафтасига 2 маротаба амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Uzbekistan Airways» AЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, чипталар қуйидаги жадвал асосида харид қилинади:

Мазкур қатновларга авиачипталарни авиакомпания веб-сайтидан, AЖ мобил иловаси орқали, шунингдек, «Uzbekistan Airways» AЖнинг энг яқин сотув офисларидан ёки Ўзбекистондаги авиакомпания ташувларини сотиш агентликларидан сотиб олиш мумкин.

Aввалроқ Ўзбекистон 4 сентябрдан 5 та йўналиш бўйича халқаро авиақатновларни қайта тиклаши хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкент—Токио—Тошкент йўналишлари бўйича парвозлар вақти эълон қилинган.

Янгиликлар