Қўқонда велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида «Comfort» русумли велосипедни ўғирлаган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 20 август, якшанба куни А.Беруний кўчасида яшовчи фуқаро И.М. ички ишлар бошқармасига мурожаат қилиб, унда 19 август куни соат 01:00 дан соат 06:00 га қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадони кириш йўлагида қаровсиз қолдирилган, нархи 1 500 000 сўмлик «Comfort» русумли велосипедини яширин равишда ўғирлаб кетганини билдирган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Қўқон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятларни Б.Р. содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Маълумот ўрнида, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Қўқонда қаровсиз қолдирилган 2 та велосипедни ўғирлаган шахс ушлангани, Қўқонда велосипед ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар