Улуғнорда амбулатор хизмат кўрсатувчи муассасалардаги мобил бригадаларга 7 та «Damas» бириктирилди

Андижон вилояти Улуғнор туманида амбулатор хизмат кўрсатувчи муассасаларда ташкил этилган мобил бригадаларга 7 та «Damas»  бириктирилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, туманда фаолият кўрсатаётган «Шодлик файз транс» маъсулияти чекланган жамият томонидан 7 дона «Damas» русумли автомашина ҳайдовчилари билан биргаликда тун-у кун ҳизмат олиб бориш вазифаси юклатилган. Ҳар бир ҳайдовчига ойлик иш ҳақи 3 миллион 800 минг сўм деб белгиланган ва МЧЖ билан шартномалар тузилиб расмийлаштирилган.

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Улуғнор туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижонда тез ёрдам хизматига 8 та янги «Damas» автомобили топширилгани, Нарпайда тез тиббий ёрдам бўлимларига 5 та «Damas» топширилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, «Volkswagen Caddy» тез тиббий ёрдам машиналари Самарқандга етказиб берилган.

Янгиликлар