Президент учта туман ҳокимини ишдан олишга кўрсатма берди

Шавкат Мирзиёев раислигида 24 ноябрь, сешанба куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида уч туман ҳокими лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумотларга кўра, йиғилишда ҳудудларда тадбиркорларни ер масаласи кўп қийнаётгани, бу борада кўплаб мурожаатлар бўлаётгани кўрсатиб ўтилган. Ривожланишдан орқада қолаётган 22 та туман учун инвестиция дастури доирасида 264 миллиард сўм, бошқа ҳудудлар учун қўшимча 736 миллиард сўм йўналтирилиши қайд этилган.

Иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи муҳокама қилинган.

Шунингдек, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳокимларнинг ҳисоботини маҳаллий кенгашларда муҳокама қилиб, фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, 2021 йил учун аниқ режаларни белгилаш муҳимлиги таъкидланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда жойларда инфратузилмани яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Ривожланишдан орқада қолаётган 22 та туман учун инвестиция дастури доирасида 264 миллиард сўм, бошқа ҳудудлар учун қўшимча 736 миллиард сўм йўналтирилиши қайд этилган. Иш ўринлари ташкил этиш, тадбиркорлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида ўзибўларчиликка йўл қўйган Бухоро, Жондор ва Сирдарё туман ҳокимларини лавозимидан озод этиш масаласи қўйилган.

Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳокимларнинг ҳисоботини маҳаллий кенгашларда муҳокама қилиб, фаолиятига баҳо бериш, шунингдек, 2021 йил учун аниқ режаларни белгилаш муҳимлиги таъкидланган.

Аввалроқ Президент Ўзбекистонда энг сара ўзбек кинолари 100 талиги тузиш таклифини бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Президент Тошкентда йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга оид концепция тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар