Президент Ўзбекистонда энг сара ўзбек кинолари 100 талиги тузиш таклифини берди

Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь, жума куни Тошкент шаҳридаги «Ўзбекфильм» киностудиясида ўтказилган йиғилишда энг сара ўзбек кинолари 100 талигини тузиш таклифини берди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, давлат раҳбари фильмларни тузилган рўйхат асосида давлат ва хусусий телеканалларда намойиш қилиш бўйича тавсиялар берган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев миллий кино санъати фидойиларини эътироф этиш мақсадида ҳар бир ҳудуд умумтаълим мактабларига Раззоқ Ҳамроев, Шукур Бурҳонов, Наби Раҳимов, Ҳамза Умаров, Лутфихоним Саримсоқова каби эл севган ижодкорлар номини беришни таклиф қилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Кейинги пайтларда эътибор ва рағбат берилгани боис киноасарлар мазмуни ўзгарди. Хусусан, ‘Имом Термизий’, ‘Исломхўжа’, ‘Элпарвар’, ‘Қўқон шамоли’, ‘101’, ‘Ибрат’ каби тарихий фильмлар ишланди. Охирги йилларда яратилган киноларимизнинг сони кам бўлсаям, маъноси бор», — дейди Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Президент кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўргани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев аҳоли соғлиқни сақлаш тизимидан норози эканини айтгани хабар қилинган.

Янгиликлар