«Бундай клиникани бошқариш тажрибаси бизда йўқ». Президент кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Мирзо Улуғбек туманидаги Республика кўп тармоқли тиббиёт маркази қурилишини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, бу марказда жарроҳлик, реанимация, кўз микрохирургияси, умумий терапия, нефрология, пульмонология, гепатология, аллергология, кардиология, қон-томир жаррохлиги, кардио-реанимация, стоматология, гастроэнтерология, эндокринология ва бошқа ихтисослаштирилган бўлимлар бўлади. Тиббий хизматлар халқаро стандартлар асосида комплекс тарзда кўрсатилади.
https://cglegal.com/zb7ydryk

Фото: Президент матбуот хизмати

«Бундай — ҳамма йўналишни қамраб олган клиникани бошқариш тажрибаси бизда йўқ. Шунинг учун бу ерни бошқаришни тажрибали хорижлик менежерларга бериш, уларни ҳозирдан жалб этиб, қурилиш ва жиҳозлаш бўйича таклифларини олиш зарур», — дейди давлат раҳбари.

Қайд этилишича, марказда 600 та койка бўлади. Aмбулатор ва стационар тартибда 200 дан ортиқ тиббий хизмат йўлга қўйилади.
https://www.passion-outlet.com/awsb554c

Йилига 3000 дан зиёд, жумладан, аорта-коронар шунтлаш, эстетик-пластик хирургия, артропластика, орган ва тўқималарни кўчириб ўтказиш каби юқори технологик жарроҳлик амалиётларини бажариш мумкин бўлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Қорақалпоғистон ва вилоятларда қуриладиган клиникаларни ушбу марказ билан боғлаш муҳимлигини таъкидлаган.

«Беморлар учун энг азоблиси — йўл. Узоқ ҳудудлардаги касалларга масофадан ташхис қўйиш ва даволашни ташкил этиб, халқимизни шу қийинчиликдан халос қилиш керак», — деган Шавкат Мирзиёев.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, марказ фаолиятини ташкил этишда халқаро алоқаларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Германия, Туркия, Жанубий Корея, Россия каби давлатларнинг етакчи клиникалари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, чет эллик шифокорлар ишга олиниши мўлжалланган.

Бу ерда 250 нафар шифокор, 500 нафар ўрта тиббиёт ходими ишлайди. Малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида таълим–амалиёт–илм-фан интеграциясига кенг ўрин берилади. Халқ тилида «эски ТошМИ» деб юритиладиган ҳудудда қурилаётган шифохонани 2021 йил декабрда фойдаланишга топшириш мўлжалланган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев коронавирус билан боғлиқ қарорлар ижросидан хавотирда эканини айтгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларига ишга кирган шифокорларга 30 миллион сўм пул ва хизмат уйи берилиши хабар қилинган.

Янгиликлар