Фарғонада салкам 15 млрд сўмга қурилган эндокринология шифохонаси фойдаланишга топширилди

Фарғона вилоятида 7 ноябрь, шанба куни қурилиш ишларига Давлат инвестиция дастури доирасида 14,8 миллиард сўм маблағ ажратилган эндокринология шифохонаси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, шифохона Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил Фарғона вилоятига ташрифи давомида белгилаб берилган устувор вазифалар доирасида бунёд этилган бўлиб, қурилиш ишларига Давлат инвестиция дастури доирасида 14,8 миллиард сўм маблағ ишлатилган.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Шунингдек, диспансер Фарғона вилояти аҳолисига эндокрин хизмат кўрсатишга мўлжалланган бўлиб, янги мажмуада 120 ўринли стационар, 150 амбулатор қатновли поликлиника ва бошқа қўшимча бинолар бунёд этилган.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда узунлиги 110 метр бўлган илк монолит йўл ўтказгичининг қурилиш ишлари бошлангани ҳамда Тошлоқда Туркия компанияси билан ҳамкорликда 600 гектар майдонга пахта экилиши ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар