Андижонда «Nexia» ва «Damas» иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди — видео

Андижон вилояти Олтинкўл туманида 12 январь куни «Nexia» ва «Damas» автомашиналари иштирокидаги йўл транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчилардан бири воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда «Zamon» ахборот дастурида хабар берилди.

Кадр: Telegram / @zamonuz

Маълум бўлишича, 12 январь куни соат 08:30 да Олтинкўл тумани Оқтепа МФЙ ҳудудидан ўтувчи «4P-112 Фарғона» ҳалқа автомобил йўлининг 127–128 километри оралиғида автоҳалокат содир бўлган. Тумандаги Оқтепа кўчаси 72-уйда яшовчи «Nexia» автомобили ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотган. Натижада қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «Damas» автомашинаси билан тўқнашиб, йўл транспорт ҳодисасини содир этган.

«Damas» автомобили йўловчиси чап оёғининг болдир суягининг ёпиқ синиши тан жароҳати билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган. Шунингдек, яна бир йўловчи 1977 йилда туғилган Балиқчи туманида яшаган эркак бошидан олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Аввалроқ Самарқандда 3 та автомашина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманганда темир йўлнинг ёритилмаган қисмида поезд «Lacetti»ни уриб кетгани хабар қилинган.

Янгиликлар