«Ҳудудий электр тармоқлари» салкам 400 млн сўмга «Trailblazer» харид қилгани маълум бўлди

«Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти томонидан 2020 йилнинг май ойида «Trailblazer» LTZ AT автомобили харид қилгани маълум бўлди. Exarid.uz портали маълумотларига кўра, бунинг учун 398 миллион сўм маблағ сарфланган.

Фото: «autostrada»

Мазкур маълумот бўйича жамият матбуот котиби Фахриддин Нуралиев изоҳ бериб, автомобилнинг қанча маблағга сотиб олинганидан бехабарлигини айтган.

«Жамиятимиз эҳтиёжлари учун ‘Trailblazer’ автомобили харид қилингани рост. Лекин бу автомобиль айнан қанча маблағ эвазига сотиб олинганидан бехабарман. Бу автомобиль ҳозир ўзимизда турибди. Бу автомобил узоқ манзилларга хизмат сафарлари учун мўлжалланган. Жумладан, Сирдарё, Сардобада амалга оширилган ишларда ундан фойдаланилди», — дея маълумот берган Фахриддин Нуралиев.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси «Tahoe», иккита «Malibu» ва «Lacetti» харид қилгани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, «Chevrolet Tahoe» 795 миллион сўмга, «Malibu 2» энг қиммат конфигурацияда 324 миллион 400 минг сўмга, яна бир «Malibu 2» 311 миллион 100 сўмга, «Lacetti» эса 115 миллион 600 миллион сўмга сотиб олинган.

Янгиликлар