Самарқандда икки йигит тенгдошини калтаклагани айтилган хабар юзасидан маълумот берилди — видео

Самарқандда икки нафар йигит 23 декабрь куни тенгдошини дўппослади. Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот берди.

Кадр: Telegram

Маълум бўлишича, ижтимой тармоқларда 23 декабрь куни тунги соат 03:00 атрофида Самарқанд шаҳар Юкори Хўжасоат маҳалласида бир йигитни икки киши аёвсиз калтаклангани акс этган видео тарқалган. Видео ўша ердаги кузатув камерасига тушиб колган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари натижасида ушбу шахслар топилган.

Аниқланишича, Нуробод тумани Навбаҳор маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган Т.А. ҳамда Ургут тумани Почвон маҳалласи Бешкалъа кишлоғида яшовчи, 2001 йилда туғилган С.О.ларнинг ўзаро тортишуви натижасида улар ўртасида жанжал юзага келган.

Фото: Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманганда 23 ёшли қиз икки эркакни калтаклаганди. Бунга сабаб «Spark» автомобили ичида ҳаракатланаётган йигитлар қизни нафсониятига тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилган. Кейинчалик қизга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тўхтатилган.

Шунингдек, Фарғонада футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасининг сўнгги тури якунидаги ўйинда бош ҳакам Шавкат Насибуллаев футболчи ва мухлислар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар