Наманганда қайната келинини калтаклади

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро ўз келинини калтаклади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2020 йил 10 июль куни 1957 йилда туғилган фуқаро ўз уйида 1986 йилда туғилган келини билан жанжаллашиб қолган. Жанжал муштлашувга айланиб, қайната келинини урган ва тан жароҳати етказган.

Қайд этилишича, ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси томонидан 11 август куни Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманганда молхона ҳидига чидай олмаган фуқаро қўшнисини пичоқлагани ҳақида хабар берилган эди.

Шунингдек, Янгиқўрғонда экинини суғориш учун сув талашган фуқаро оғир тан жароҳати олгани маълум қилинганди.