Янгиқўрғонда экинини суғориш учун сув талашган фуқаро оғир тан жароҳати олди

Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида таниши билан муштлашган 26 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 1 август куни соат 8:30 ларда Янгиқўрғон туманида яшовчи 44 ёшли фуқаро «Хўжашўркент» маҳалласидаги дала майдонида таниши 26 ёшли фуқаро билан экин майдонини суғориш учун сув навбатини талашган. Ўзаро жанжаллашиб, қўли билан уриб оғир тан жароҳати етказган.

Оқибатда, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти, бош мия ўрта даражада лат ейиши, бошни тепа суяги синиши, бошнинг тепа соҳаси эпидурал гематомаси, кўринишида оғир тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан 10 август куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (Жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Наманганда 2 ярим ёшли болани уриб ўлдирган Миллий гвардия ходими 19 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Шунингдек, Мирзо Улуғбек туманидаги жанжал юзасидан расмий маълумот берилган эди.

Aввалроқ Булунғурда бир кунда иккита машина ичидан пул ва телефон ўғирлаган шахс қўлга олингани ҳақда хабар берилганди.

Янгиликлар