Наманганда икки эркакни калтаклаган қизга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тўхтатилди
Наманган вилояти Норин туманида 25 июнь куни 2 эркакни калтаклаган Гулсанам Aлижонова исмли қизга нисбатан қўзғатилган жиноят иши тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 июнь куни Aндижон вилоятига турмушга чиққан опасини кузатиш учун чиққан Aлижоновани «Spark» автомобили ичида ҳаракатланаётган йигитлар нафсониятига тегадиган сўзлар билан ҳақорат қилган. Оқибатда икки тараф ўртасида жанжал юзага келган. Жанжал давомида 23 ёшли қиз фуқаро У.A. ҳамда A.Н. (эркак)ни уриб, дўппослаган.
Кейинчалик ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлми томонидан 5 сентябрь куни Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Aлижонова билан ўтказилган суҳбатда қиз эркакларни унинг хасталикдан қийналаётган онасидан сўкинишларига чидай олмагани сабабли урганини таъкидлаган.
Қайд этилишича, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ушбу ҳолат бўйича фуқарога нисбатан Жиноят процессуал кодекси 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан жиноят ишини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилинган.