Ўзбекистонда концерт-томоша тадбирларини ўтказишга рухсат берилди

Ўзбекистонда 28 январидан бошлаб санитария-эпидемиологик талабларга қатъий риоя этган ҳолда концерт-томоша тадбирларини ўтказишга рухсат берилди.

Фото: «Tez News»

Республика махсус комиссиясининг қарори билан концерт ва томоша тадбирларини ўтказиш бўйича қуйидаги талаблар белгиланди:

  • концерт саройларининг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаган ҳолда ташкил этиш;
  • концерт саройларининг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш ва бу борада оралиқ масофани сақлаш учун талаб этиладиган ўриндиқларни консервация қилиш;
  • концерт саройларига ташриф буюрувчи томошабин ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимлар қатъий ниқобда (маскада) бўлиш.

Шунингдек, ушбу қарор билан Республика махсус комиссиясининг умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00 дан 23:00 гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилиниб, Вазирлар Маҳкамасининг «Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Президент арчаси» тадбирлари қайдай тартибда ўтказилиши маълум қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистондаги мактабларда арча безатиш ва янги йил байрамини нишонлаш тақиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар