Наманганда ўзи ишлайдиган ишхонасининг дарвозасини ўғирлаган қоровул қўлга олинди

Наманганда қоровул ўзи ишлайдиган ишхонасининг дарвозасини ўғирлаб кетгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.

Фото: IIV

Хабарга кўра, 21 февраль куни Учқўрғон туманида яшовчи 1959 йилда туғилган фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган.

Ушбу мурожатга кўра, шу йил 19 февраль кунидан 21 февраль кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс нархи 15  милион сўмлик 1 дона жамғарма дарвозасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Шундан сўнг, Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни жамғармада қоровул бўлиб ишловчи, Наманган шаҳрида яшовчи 1971 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 23 февраль куни Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар