Тошкент шаҳрида ҳаракатдаги Orlando ёниб кетди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида ҳаракатдаги Orlando автомобилининг мотор қисмида ёнғин чиқди.

Қайд этилишича, 26 февраль куни тахминан соат 08:15 ларда Учтепа тумани Кичик ҳалқа йўли кўчаси 16-уй қаршисида ҳаракатланиб кетаётган 20 ёшли М.О. бошқарувидагиOrlando русумли автомашинанинг мотор қисмида электр симларининг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлган. Ёнғин фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ўчирилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

«Ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини ўз вақтида кўрикдан ўтказишларини ҳамда белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраб қоламиз», — дейилади хабарда.

Янгиликлар