Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик антирекорд яна янгиланди

25 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81960 (+144) нафарни ташкил этмоқда. Бу эса йил бошидан бери кузатилган рекорд кўрсаткичдир.

Фото: uz.sputniknews

Маълум бўлишича, янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 1 нафари Бухоро вилоятида,
  • 3 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Наманган вилоятида,
  • 13 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 1 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Хоразм вилоятида,
  • 6 нафари Тошкент вилоятида,
  • 115 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

25 март кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
  • Тошкент вилоятида 21 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 83 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80248 (+105) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1088 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар