Бектемир туманига янги ҳоким тайинланди

Иброҳимов Жаҳонгир Баҳодирович Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.

У 2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.

Маълумот учун, Жаҳонгир Иброҳимов 2017—2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Аввалроқ Пайариқ туман халқ таълими бўлимига янги мудир, Республика мусиқа ва санъат коллежига раҳбар ҳамда Ўзбекистон бош вазирининг ташқи меҳнат миграцияси бўйича янги маслаҳатчиси тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Самарқанд вилояти статистика бошқармаси раҳбарлигига Толиб Сидиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси рахбарлигига Ҳусан Тўхтаев ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи этиб Шерали Темиров тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар