Фарғонада 27 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 27 август, пайшанба куни Фарғона вилоятида кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «uzbekistantravel.uz»

Унга кўра, Фарғонада ҳаво ўзгариб туради, куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат эса кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар